Иқтисод

“Ўзбеккўмир” улуши россияликларнинг ишончли бошқарувига топширилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишПогрузка угля в вагоны на каменноугольном разрезе
Погрузка угля в вагоны на каменноугольном разрезе - Sputnik Ўзбекистон
“ПрогрессГорТех” МЧЖ (Россия Федерацияси) шўъба хўжалик жамияти-ишончли бошқарувчи “Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг “Ўзбеккўмир”АЖ устав капиталидаги 45 % акциялари пакетининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этилади.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали хабар қилди.

Карьерный экскаватор на каменноугольном разрезе - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбеккўмир профессионал ташқи бошқарувга берилиши мумкин

Қарорга мувофиқ, “ПрогрессГорТех” МЧЖ (Россия Федерацияси) шўъба хўжалик жамияти-ишончли бошқарувчи “Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг “Ўзбеккўмир”АЖ устав капиталидаги 45 % акциялари пакетининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этилади.

Шунингдек қарор билан, “Ўзбеккўмир”АЖга истисно тариқасида, акцияларни ишончли бошқарувга топширилишига қадар, “ПрогрессГорТех” МЧЖ билан келишган ҳолда тегишли равишда экспертизадан ўтказилган кон-транспорт ва ёрдамчи техника, технологик ускуналарни тендер савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилди.

Эндиликда, кўмирлар нархи операцион сарфлар, капитал харажатлар ва 10 фоиздан кам бўлмаган рентабеллик даражаси асосида шакллантирилади, ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари қайта кўриб чиқилиши билан уйғун равишда қайта кўриб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала