Ховосда 17 кунда янги тикувчилик корхонаси ишга туширилди

© Группа Диалог с народомВ Сырдарьинской области открылась швейная фабрика
В Сырдарьинской области открылась швейная фабрика - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Корхона тўлиқ қувватда ишлай бошлагач, йилига 8 миллион дона турфа тайёр маҳсулотлар – сочиқлар, болалар ва катталар кийимлари, чойшаблар ишлаб чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Сирдарё вилоятининг Ховос туманида “Sirdaryo baraka chevarlari” корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Ховос тумани Бунёдкор маҳалласидаги қисқа муддат – 17 кун ичида энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган тикув мажмуаси янгидан барпо этилди. Бунинг натижасида маҳалладаги 140 нафар хотин-қиз доимий иш ўрни билан таъминланди.

Шавкату Мирзиёеву представлены важные для экономики Сырдарьинской области проекты - Sputnik Ўзбекистон
Кутубхона, мактаблар, истироҳат боғи: Ховос туманини қандай ўзгаришлар кутмоқда

Мажмуанинг барпо этилиши билан тумандаги иш билан банд бўлмаган хотин-қизларнинг моддий фаровонлиги ошади. Шу тариқа улар имтиёзли ипотека кредити эвазига Ховос сити ҳудудидан қурилаётган турар жойлар билан таъминланади.

Корхона тўлиқ қувватда ишлай бошлагач, йилига 8 миллион дона турфа тайёр маҳсулотлар – сочиқлар, болалар ва катталар кийимлари, чойшаблар ишлаб чиқарилади. Маҳсулотнинг 60 фоизи экспортга, қолгани ички бозорга йўналтирилади. Хом-ашё эса маҳаллий корхоналардан олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекситон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 19 февраль куни Ховос туманига ташриф буюриб, Ховос шаҳарчасининг бош режаси билан танишиш асносида “Мирзачўл тажрибаси” асосида Ховос шаҳарчасининг янги марказини бунёд этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бор хотин-қизларни ҳам доимий иш, ҳам уй-жой билан таъминлаш мақсадида вилоятда 32 та тикувчилик мажмуалари ташкил этиш ва шу асосда 4 минг 200 дан зиёд хотин-қизни иш билан таъминлаш бўйича топшириқ берган эди.

Янгиликлар лентаси
0