Дунёда

Саудия самолёти чақалоғини унутиб қолдирган йўловчи аёл туфайли аэропортга қайтиб келди

CC0 / pixabay / Новорожденный ребенок
Новорожденный ребенок - Sputnik Ўзбекистон
Портал чақалоғини унутиб қолдирган паришонхотир йўловчи аёлга бирор жазо чораси қўлланган-қўлланмаганига аниқлик киритмади.

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Саудия Арабистонининг Saudi Arabian Airlines авиаташувчиси самолёти аэропортда эсдан чиқиб қолдирган чақалоғи ёдига тушиб қолган саудиялик йўловчи аёл туфайли Жидда шаҳридаги подшоҳ Абдул Азиз номидаги аэропортига парвозга чиққанидан тезда қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда РИА Новости "Ахбар24" порталига таяниб хабар қилди.

Новорожденный ребенок - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ироқда бир вақтда туғилган етти эгизак вафот этди

Портал ҳаво кемаси командири ва диспетчер ўртасида бўлиб ўтган суҳбат ёзувини жойлаштирган. Ёзувда аэропортга қайтиш сабабини такрорлаш ҳақидаги илтимосга жавобан, учувчи асасбийлашган ҳолда йўловчилардан бири терминал биносида боласини унутиб қолдиргани, шу боис парвозни давом эттиришдан бош тортаётганини маълум қилган.

Портал чақалоғини унутиб қолдирган паришонхотир йўловчи аёлга бирор жазо чораси қўлланган-қўлланмаганига аниқлик киритмади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала