ОАВ: АҚШ ва толиблар Афғонистондан ҳарбийларни чиқариш борасида келишувга эришди

© Official U.S. Navy PageВоеннослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет
Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон
Сал олдин АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод АҚШ ва "Толибон" ўртасида музокаралар самарали кечаётгани ҳақида хабар берган эди.

ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. АҚШ делегацияси ва "Толибон" ҳаракати Дохада ўтказилган бешинчи раунд музокараларнинг охирги кунида терроризмга қарши кураш ва америка қўшинларини Афғонистондан чиқариш борасида битим лойиҳасини туздилар, деб хабар қилмоқда TOLOnews телеканали ўз манбасига таянган ҳолда.

Военнослужащие армии США в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Толибон: АҚШ апрел ойигача Афғонистондан ўз қўшинларининг яримини олиб кетишга ваъда берди

"Қоғозда" инглиз ва пушту тилларида қайд қилинган битим тафсилотлари очиқланмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2001 йилдан бошлаб Афғонистонда "Толибон" ва бошқа террористик гуруҳларга қарши ҳарбий операцияни ўтказиб келади. Бу америка ҳарбийлари иштирок этган энг давомли ҳарбий можародир.

АҚШ ва толиблар ўртасида музокараларнинг янги раунди 25-февралда бошланган эди. Сал олдин АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод АҚШ ва "Толибон" ўртасида музокаралар самарали кечаётгани ҳақида хабар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала