"Якутия" Ўзбекистондан Ил-114 самолётларини сотиб олмоқчи

© Sputnik / Сергей Гавриленко / Медиабанкка ўтишСамолет Ил-114-100
Самолет Ил-114-100 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Якутия” авиакомпанияси ва Ўзбекистон Ҳаво йўллари орасидаги битим қиймати 50 млн доллар миқдорида белгиланган.

ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Россиянинг "Якутия" ва "КрасАвиа" авиакомпаниялари Ўзбекистон Ҳаво йўлларидан олтита Ил-114-100 кичик йўловчи самолётларини сотиб олиши мумкин, деб хабар қилмоқда Россия ОАВлари.

Ушбу самолётлардан айни дамда Ўзбекистонда фойдаланилмаяпти. 2018 йилда улар А320 самолётлари билан алмаштирилган эди.

Рабочая поездка вице-премьера Д. Рогозина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ил-114-300 2023 йилдан бошлаб харидорларга етказиб берила бошлайди

Хабарда айтилишига кўра, битим нархи самолётлар эҳтиёт қисмлари, авиатренажер ҳамда ва керакли қўшимча ускуналар билан биргаликда 50 миллион доллар миқдорида белгиланган.

Ушбу самолётларни сотиб олишдан мақсад - келажакда Россияда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган Ил-114-300 самолётларининг эксплуатациясига тайёргарлик кўриш, учувчиларни ўргатиш, дейилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Россияда Ил-114-300  самолётларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Авиакомпанияларга янги самолётларни 2023 йилда етказиб берилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда “Якутия” авиакомпанияси Ан-24 самолётларидан фойдаланмоқда. Бу самолётлар 2023 йилга қадар бутунлай ишдан чиқиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0