Ўзбекистонда наслли ва спорт отларига паспорт берилади

© AP Photo / Michael ProbstИсландские лошади пасутся в своем загоне в Верхайме, Германия
Исландские лошади пасутся в своем загоне в Верхайме, Германия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“От паспорти”ни расмийлаштириш учун от эгасининг ўз маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида тўлов тўланади.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ҳукуматнинг  2019 йил 12 мартдаги қарори билан Наслли ва спорт отларига “От паспорти”ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-канали хабар қилди.

Международный конный турнир  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда болалар от спорти мактаблари ташкил этилади

Низомга мувофиқ, “От паспорти” от эгасининг хоҳишига кўра берилади.

Наслли ва спорт отларининг аукционларда, кўргазмаларда, миллий ва классик от спорти ўйинларида, спорт мусобақаларида иштирок этиши, шунингдек, отлардан хизмат отлари сифатида фойдаланиш ушбу паспорт мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.

Наслли ва спорт отлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириб бориш ва наслли отларнинг Давлат наслчилик китобини юритиш Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан амалга оширилади.

“От паспорти”ни расмийлаштириш учун от эгасининг ўз маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида тўлов тўланади.

Тўланган тўлов Йилқичилик ва от спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Мазкур паспорт федерация буюртманомасига асосан тайёрланади ҳамда наслли ва спорт отларининг бутун умри давомида амал қилади.

“От паспорти” 10 иш кунида расмийлаштирилади ва от эгасига тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0