Татьяна Навка ўзбекистонликларга қандай тилак билдирди?

Oбуна бўлиш
Машҳур спортчи, фигурали учиш бўйича олимпия чемпиони Татьяна Навка Тошкентда журналистлар билан учрашуви чоғида барча ўзбекистонликларга спортга ошно бўлишга, ҳеч бўлмаганда спорт залига қатнаб туришга чақирди. Татьянага кўра, спортда гап кўп...

"Бутун Ўзбекистонга аввало бахт, саломатлик ва муҳаббат тилайман. Ҳамма конькига, ҳамма спортга, деган бўлардим. Барча-барчага спорт билан шуғулланишни, спорт залга қатнашни тилайман. Чунки саломатлик – бу ҳаёт, бу ҳаракат, бу қувват, бу ажойиб кайфият. Бу мақсадлар… Менинг фикримча, спорт одамларни бирлаштиради ва чексиз позитив туйғуларни бахш этади”, - деди Татьяна Навка.

Айтганча, Humo Arena муз саройининг очилиш маросими олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Татьяна Навкага маҳаллий НАЭСМИ раҳбари томонидан арена эмблемаси туширилган зарҳал чопон совға қилишди. Чопонни кийиб кўрган Навка ўз хурсандчилиги ва ҳайратини яширмади. Ҳатто дарҳол Instagram саҳифасига жойлаштириш учун суратга ҳам тушди.

Янгиликлар лентаси
0