Дунёда

Беш йил ичида Қрим электр энергияси экспортёрига айланди - Путин

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишРабочая поездка президента РФ В. Путина в Крым
Рабочая поездка президента РФ В. Путина в Крым  - Sputnik Ўзбекистон
Беш йил ичида Қрим электр энергиясига тўла муҳтож бўлган ҳудуддан, унинг экспортёрига айланди деди Путин.

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Владимир Путин бугун Қрим ярим оролида 2та янги ИЭСлар очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россия ва украина чегарасидаги Қрим ёзуви битилган стела - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Украина разведкачилари Қрим яриморолида теракт уюштирмоқчи бўлди

Россия президенти Владимир Путин Балаклава ИЭСининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Президент, шунингдек Таврическая ИЭС ҳамда "Порт" қўшимча электр станциясининг очилиш маросимида видеоконференция режимида иштирок этди.

Очилиш маросимида, шунингдек, бош вазир ўринбосари Дмитрий Козак, энергетика вазири Александр Новак, Қрим раҳбари Сергей Аксенов ҳамда "Ростех" давлат корхонаси раҳбари Сергей Чемезов иштирок этди, дейилган хабарда.

Владимир Путин айтишига қараганда Балаклава электр станцияси ишга тушганидан сўнг, Қрим электр энергиясини экспорт қилиши ҳам мумкин бўлади.

"Бугун Қримнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи 1000-1100 МВтни ташкил қилади. Янги ИЭСлар ишга тушганидан сўнг, Қрим энергяи ишлаб чиқариш қуввати 2070 МВтга етди. Бундай ҳажмдаги энергия нафақат ўз эҳтиёжларини қондиришга, балким қўшни ҳудудларга экспорт қилиш имконини беради”, - деди Россия президенти.

Эслатиб ўтамиз, Қрим 2014 йилда ўз ҳудудида фақат 160 МВт энергия ишлаб чиққарган. Электр энергиясининг қолган қисми Украинадан олиб келинган. Қрим Россияга қўшилганидан кейин Украина радикаллари юқори вольтли электр узатиш линияларини портлатиб, Қримни бир неча вақтга электрсиз қолдиришган эди. Ўшанда Россиядан олиб келинган қўчма электр станциялари ёрдамида муаммони ҳал қилишга муваффақ бўлинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала