Назарбоев талон-торожликда гумонланаётган Ўзбекистондаги элчисини ишдан бўшатди

© Sputnik / Рамиз БахтияровУтембаев Ерик
Утембаев Ерик  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонлик дипломат давлатга 140 млн тенгедан кўпроқ (360 минг доллар атрофида) зиён етказишда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевни вазифасидан озод этди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар қилмоқда.

2018 йилнинг октябрь ойида Ерик Утембаев давлат маблағларини катта миқдорда ўзлаштиришда гумон қилинаётгани сабабли лавозимидан вақтинчалик четлаштирилган эди.

Ерик Утембаев - посол Казахстана в Узбекистане  - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси талон-торож қилишда гумонланмоқда

“Утембаев Ерик Милтикбаевич Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этилсин”, - дейилади фармон матнида.

Дархон Сотиболди Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.

Утембаев Ерик Тошкентда элчи лавозимида фаолият юритган вақтларда Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси маъмурий биносини қуриш бўйича бажарилган ишлар бўйича сохта ҳужжатга имзо чеккан. Унинг ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар миқдори 140 миллион тенге (360 минг доллар)дан ошиб кетган.

Янгиликлар лентаси
0