Самарқандда 35 марта пичоқ урган шафқатсиз қотил устидан суд ҳукми ўқилди

© ДарёСуд над Толибом Азимжоновым в Самарканде
Суд над Толибом Азимжоновым в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда онасини рашк қилиб танишига 35 марта пичоқ урган қотил 20 йилга қамалди.

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Бугун Самарқанд вилоятининг жиноят ишлари бўйича судида, муқаддам судланган ва 5 йилга озодликдан чеклаш жазосига маҳкум этилган, шафқатсиз қотил Толиб Азимжонов устидан суд ҳукми ўқилди, деб ёзмоқда Дарё мухбири.

Ўтган йилнинг октябрь ойида содир этилган ушбу жиноят лаҳзалари видеокамералар нигоҳига тушиб қолган ва кейинчалик интернетда кенг тарқалган эди. Унда қотил суҳбатдошига ўнлаб зарбалар бераётгани акс этган. Яраланган киши қочиб кўчага чиқанда ҳам қувиб бориб унга яна зарбалар беради. Ўшанда ушбу шафқатсиз жиноят кўпчилликни ларзага солган эди.

Тергов жараёнида аниқланишига кўра, 1999 йилда туғилган Толиб Азимжонов онаси Р.К. ва автомобиль эҳтиёт қисмлари сотиш дўконида ишлайдиган Шуҳрат Расулов орасидаги муносабатлардан хабар топади ва Расуловга нафрати ошиб уни қасддан ўлдириш нияти пайдо бўлади.

2018 йилнинг 15 октябрь куни, Толиб Азимжонов спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда,  ошхона пичоғини олиб, Расулов одатда бўладиган Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган савдо дўконига келади.

Милиция ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Ахборот: Самарқандда қотиллик, ўғрилик ва автомобил олиб қочиш жиноятлари ошган

Соат 08:15да Азимжонов дўконга кириб дастлаб у билан суҳбат қилади ва унга пичоқ билан 29 маротаба шафқатсизлик билан зарба беради. Шуҳрат Расулов унга фаол қаршилик кўрсатиб, ўзининг ҳаётини сақлаб қолиш учун «Эркин» савдо мажмуаси томонга қочади. Азимжонов Расуловнинг ортидан бориб унга яна 6 маротаба пичоқ уради.

Ушбу жиноят юзасидан суд Толиб Азимжоновни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2 қисми «ж» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ундан ташқари Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 5 мартдаги ҳукми билан тайинланган, 5 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосининг ўталмай қолган 4 йил 5 ой 9 куни, тайинланган жазосига қисман қўшиш йўли билан қатъий ўташ учун узил кесил 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0