Жамият

Тиббиёт ходимларига қарши тажовуз учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишВакцинация против гепатита
Вакцинация против гепатита  - Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазири Бош прокурордан тиббиёт ходимларига тажовуз учун жавобгарликни кучайтиришни сўрамоқда.  

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Ўзбекистон Бош прокурорга мурожаат қилиб, хизмат вазифасини бажараётган тиббиёт ходимларига қилинган тажовуз учун жавобгарликни кучайтиришни талаб қилди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи” нашри.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкентда "тез ёрдам" шифокорларини дўппослаган шахс қўлга олинди

Хусусан, 2017-2018 йилларда Ўзбекистонда шифкорларга тажовуз қилиш ҳолатлари 300 маротаба қайд этилган. Жиноят Кодексида ана шундай қонунбузарликка қарши моддалар аниқ ва равшан белгиланмаганлиги туфайли  аксарият ҳолларда қонунбузарлар енгил жарималар билан жазодан қутилиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 29 январида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига тиббиёт ходимига бемор ёки унинг қариндошлари томонидан тажовуз қилиш ёки тан жароҳати етказиш каби қилмишларни Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан квалификация қилиб, ушбу ҳаракатларни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳолашни белгилайдиган қонун лойиҳасини жойлаштирган эди. Айни дамда ушбу ҳужжат тегишли муассалар кўригидан ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала