Ҳодисалар

Тошкентда бир вақтнинг ўзида 6 та уй ёниб кетди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишПожар на прогулочном теплоходе в Москве
Пожар на прогулочном теплоходе в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Дастлабки хабарларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига Кўкча дарвоза тор кўчасидаги 14-хонадоннинг ошхонасида ёғни қозонда доғлаш учун газ плитасига қўйиб, назоратсиз қолдирилиши сабаб бўлган.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Бугун, 18 март куни Тошкентда бир вақтнинг ўзида 6 та уйда ёнғин содир бўлди.

Пожарная машина на месте возгорания. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ургутда аянчли ҳодиса: ёнғин оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар қилишича, соат 11.25да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани “Оқлон” маҳалласи, Кўкча дарвоза тор кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида 8 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар соат 11.29 да воқеа жойига етиб келган. Ёнғин соат 12.05 да қуршаб олинган ва соат 12.34 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида Кўкча дарвоза тор кўчаларида жойлашган 4 та ва шу хонадонларга туташ қурилган Фузулий кўчасидаги 2 та хондонларда жами 380 кв.метр майдонда том қисмилари ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

“Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйларнинг жами 500 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ”, - дейилади хабарда.

Дастлабки хабарларга кўра, ёнғиннинг  келиб чиқишига Кўкча дарвоза тор кўчасидаги 14-хонадоннинг ошхонасида ёғни қозонда доғлаш учун газ плитасига қўйиб, назоратсиз қолдирилиши сабаб бўлган. Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала