Жамият

UzAirways самолётларидаги пуллик интернет нархлари маълум қилинди

© Узбекистон хаво йуллариAirbus поставил первый A320neo для "Узбекистон хаво йуллари"
Airbus поставил первый A320neo для Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Тақдим этилаётган интернетнинг тезлиги 256 kb’дан 512 kb’га қадар бўлади.

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. "Ўзбекистон хаво йўллари" самолётларида интернет пуллик бўлади.

"Ўзбекистон хаво йўллари" матбуот хизматининг маълум қилишича, Airbus A320neo самолёти бортида пуллик Wi-Fi тизими ишга туширилди.

Қайд этилишича, ҳозирда 4 та интернет-пакет тақдим этилган:

- Lite (20 Мб - 5,95$);

- Medium (50 Мб - 13,95$);

- Stream (120 Мб - 29,95$);

- Business (220 Мб - 52,95$).

Тақдим этилаётган интернетнинг тезлиги 256 kb’дан 512 kb’га қадар бўлади.

Тўлов UzCard пластик картаси ёрдамида учиш санасидан бир кун аввал амалга оширилиши керак.

Бизнес-классда учадиган йўловчилар учун интернет хизматлари бепул бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Uzcard банклараро тўлов тизими орқали интернет хизматлари учун банк карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш мақсадида Ягона умумреспублика процессинг маркази мутахассислари томонидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” нинг биллинг тизимига интеграция қилиш имконияти яратилгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала