Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти ошди

© Sputnik / Анар Мовсумов / Медиабанкка ўтишПрезентация новой Lada Granta на заводе «АвтоВАЗ» в Тольятти
Презентация новой Lada Granta  на заводе «АвтоВАЗ» в Тольятти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг январь-февраль ойида 90,5 млн долларлик енгил автомобиллар импорт қилинди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 4 бараварга кўпдир.

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. 2019 йилнинг январь-февраль ойида импорт ҳажми 3,3 млрд долларга (ўсиш суръати 30,3%) тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беради.

В Самарканде могут наладить производство ISUZU D-MAX - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда ISUZU D-MAХ йўлтанламас автомобили ишлаб чиқарилиши мумкин

Импорт таркибида энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар ҳамда уларнинг қисмлари (42,0%), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (12,9%) ҳамда қора ва рангли металлар (7,9%) гуруҳлари ҳисобига тўғри келди.
Жорий йилнинг январь-февраль ойида 90,5 млн долларлик енгил автомобиллар импорт қилинди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 4 бараварга зиёддир.

Маълумотларга кўра, юк автомобиллари ва махсус автомобиллар импорт ҳажми ҳам ортиб, 98,7 млн долларни ташкил этди.
Машина ва асбоб-ускуналар асосан Хитой (416,2 млн долллар), Корея (333,1 млн доллар), Россия (122,9 млн доллар), Туркия (101,8 млн доллар) ва Ҳиндистондан (69,4 млн долллар) импорт қилинган.

Янгиликлар лентаси
0