Ҳодисалар

Қозоғистонда 45 киши газдан заҳарланди, аксарияти мактаб ўқувчиларидир

© NewsTeam / Фотобанкка ўтишСотрудники правоохранительных органов и "Скорой помощи" на месте происшествия
Сотрудники правоохранительных органов и Скорой помощи на месте происшествия - Sputnik Ўзбекистон
Маълумотга кўра, ушбу ҳодиса тақсимловчи подстанцияда табиий газ сизиб кетиши оқибатида юз берган, подстанция мактабдан 600 метр масофада жойлашган.

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида 45 фуқаро газдан заҳарланди, уларнинг 41 нафари мактаб ўқувчиларидир, деб хабар қилди сешанба куни республика соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари Жандарбек Бекшин.

Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкент туманида беш киши ис газидан заҳарланди

"Кеча Шимкентда 16.40 да ҳудудий департаментимизга шаҳар касалхонасига заҳарланиш аломати билан мактаб ўқувчилари олиб келингани ҳақида хабар келиб тушди. Аниқланишича, болалар бош айланиши, кўнгил айниши ва қисқа муддатли ҳушдан кетиш симптомлари билан касалхонага олиб келинган", - деди Бекшин журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, барча беморлар енгил беҳузурлик билан олиб келинган, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, детоксикацион терапия ўтказилган, мактаб ўқувчилари ота-оналарига психологик ёрдам кўрсатилган.

"Жами 45 киши енгил беҳузурлик билан олиб келинган, 41 нафари - мактаб ўқувчилари, тўрт нафари - катталар. Бир комплекс детоксикацион терапия ўтказилиб, ота-оналарига психологик ёрдам кўрсатилгач, болалар касалхонадан чиқарилди. Айни вақтда касалхонада болалар йўқ", - деди Бекшин.

Маълумотга кўра, ушбу ҳодиса тақсимловчи подстанцияда табиий газ сизиб кетиши оқибатида юз берган, подстанция мактабдан 600 метр масофада жойлашган. Газ сизиб кетиши Шимкент газ хизмати томонидан бартараф этилган, назорат тадқиқотлари ўтказилганида, подстанция ҳудудида ва мактабда зарарли моддалар аниқланмаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader