Ўзбекистон энг бахтли мамлакатлар рейтингида барча МДҲ давлатларини ортда қолдирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПразднование Навруза в Ташкенте
Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
The World Happiness Report ҳисоботи БМТ буюртмасига биноан тузилади. Тадқиқотда муаллифлар 156 та мамлакатни узоқ умр кўриш даражаси, ижтимоий ҳимоя, коррупция ва бошқа кўрсаткичлар бўйича баҳолашди.

ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Ўзбекистон БМТнинг энг бахтли мамлакатлар рейтингида 41-ўринни эгаллади. Бу кўрсатгич World Happiness Report 2018 ҳисоботида акс эттирилган.

Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент дунёнинг яшаш учун энг арзон шаҳарларидан бирига айланди

Ўзбекистон ўз кўрсатгичини яхшилашда давом этмоқда. Сўнгги икки йил ичида 47-ўриндан 41-ўринга кўтарилди.

Энг бахтли мамлакатлар ўнлигига эса Финляндия, Дания, Норвегия, Исландия, Нидерланд, Швейцария, Швеция, Янги Зеландия, Канада ва Австрия киритилган.

Қайд этиш жоизки, Финландия кетма-кет иккинчи йил рейтинг етакчиси сифатида кўрсатилмоқда.

Россия 9 поғона пастлаб, 59-ўриндан 68-ўринга тушиб кетди.

Проспект имени Мирзо-Улугбека в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент яшаш учун энг яхши шаҳарлар рейтингида Душанбени ортда қолдирди

МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон 60-ўрин, Туркманистон 87-ўрин, Тожикистон 78-ўрин, Қирғизистон эса 86-поғонадан жой олди. Бу йилги ҳисоботда Украина 133-поғонадан жой олиб, энг ёмон кўрсатгични қайд этди.

Энг бахтсиз мамлакатлар учлигича Жанубий Судан (156), Марказий Африка Республикаси (155) ва Афғонистон (154) киритилди.

The World Happiness Report ҳисоботи 2012 йилдан буён БМТ буюртмасига биноан тузилади. Тадқиқотда муаллифлар 156 та мамлакатни узоқ умр кўриш даражаси, ижтимоий ҳимоя, коррупция ва бошқа кўрсаткичлар бўйича баҳолашади.

Янгиликлар лентаси
0