Ўзбекистон меҳнат вазирлиги Ёқутистондаги антимигрант акцияларидан хавотирда

© Sputnik / Болот Бочкарев / Медиабанкка ўтишСильные морозы в Якутии
Сильные морозы в Якутии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳолатга ойдинлик киритиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари Саха Республикасидаги ўзбек диаспораси вакили Тошпўлат Ёдгоров билан боғланишди.

ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Саха Республикасидаги меҳнат мигрантларига қарши кўпсонли митинглар туфайли ушбу региондаги ўзбек диаспораси вакиллари билан боғланишди, деб хабар қилинди вазирлик Telegram-каналида.

Задержанные мигранты во время рейда полиции - Sputnik Ўзбекистон
Ёқутистон аҳли меҳнат мигрантларига қарши норозилик намойишига чиқмоқда

17 март куни маҳаллий ОАВ кўнгиллилардан олинган хабар асосида Ёқутистоннинг 36 яшар фуқароси йўқолгани ҳақида эълон тарқатган эди. Волонтёрларнинг сўзларига кўра, аёл жуда кеч уйига қайтаётган бўлган ва уйларнинг бирини олдида номаълум шахслар уни машинага ўтқазиб, олиб кетишган. Жабрдийда қизига қўнғироқ қилишга улгурган.

Тез орада ОАВда бош гумондор - Қирғизистон фуқароси эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. У ва унинг шериклари таксистлик қилишлари айтилмоқда. Бу хабар Ёқутистонда жамоатчилик орасида катта шов-шувларга сабаб бўлди: бир неча юз норози фуқаролар шаҳарнинг бош майдонига митингга чиқдилар. Улар мигрантлар номига ёқимсиз лозунгларни қичқиришган ва ҳукуматни регионда ноқонуний миграцияга нуқта қўйишга чақирганлар.

Ўзбекистон меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, айни вақтда Саха Республикасида 11 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари меҳнат фаолиятини олиб боришади. Вазирлик ходимлари Ёқутистондаги ўзбек диаспораси вакили Тошпўлат Ёдгоров билан боғланишди. Ёдгоров ҳолат хавфли эмаслигини, ўзбекистонликлар ҳаёти ва соғлиғига ҳеч нарса таҳдид қилмаётганини айтган. Аммо бунга қарамай, диаспора вакили эҳтиёткорликни йўқотмасликка ва эҳтиёж бўлмаса, одамлар кўп йиғиладиган жойларга бормасликка чақирган.

Саха (Ёқутистон) Республикаси раҳбари Егор Борисов - Sputnik Ўзбекистон
Ёқутистон раҳбари мигрантларни ишга олмасликка чақирди

Ёқутистондаги вазият Россия Федерациясидаги Бандлик ва меҳнат муносабатлари қошидаги ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили Саиднумон Мансуровнинг диққат марказида турибди.

Унинг хабарига кўра, Саха Республикасидаги ҳолат стабиллашган.

Меҳнат вазирлиги чет элда меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши ҳолатларига дуч келган, ҳужжатсиз ёки қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ватанга қайтишида ҳамда кўмак кейинчалик бу фуқароларга тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитларни олиш бўйича шарт-шароит яратиб беришга тайёр.

Янгиликлар лентаси
0