Наврўз дунё бўйлаб кенг нишонланмоқда: ўргимчак одам, панклар ва мушукчалар

© @anfiska_mickey_loveНавруз шагает по миру: самые яркие моменты в сети
Навруз шагает по миру: самые яркие моменты в сети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Шарқона Янги йил – Наврўзи олам дунёнинг турли бурчакларида нишонланмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Эрта тонгдан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари байрам муносабати билан бир-бирларига эзгу тилакларини изҳор этишмоқда. Ўзларининг интернетдаги саҳифаларида сурат ва видеолар билан ўртоқлашмоқдалар. Sputnik Ўзбекистон сиз учун уларнинг энг  қизиқ ва ажойибларини тўплади.

Бозорларда эрта тонгдан байрам шодиёналари бошланди. Бозорга ташриф буюрувчиларни миллий либосда ва карнай-сурнай садолари остида кутиб олишди.

Баъзи фойдаланувчилар байрам мавзусига бағишланган ўз ижодлари билан ўртоқлашишга қарор қилишди.

© @feruza_nigПанк Навруз
Наврўз дунё бўйлаб кенг нишонланмоқда:  ўргимчак одам, панклар ва мушукчалар - Sputnik Ўзбекистон
Панк Навруз

Айримлар сумалакнинг бетакрор таъмини ўзига хос равишда кўрсатишга уринишди. Улар Голлувуд фильмлари ва комикс қаҳрамонларининг сумалак учун олиб борган курашини расмларда ифодалашди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Anfisa (@anfiska_mickey_love)

Ҳеч қандай айём ўзбекнинг ширин нонларисиз ўтмайди. Мазали нон таъми ҳеч кимнр бефарқ қолдирмайди. Тўрт оёқли жониворлар ҳам бу мазали таъмни тотиб кўришга жазм этади.

Дарҳақиқат Наврўз дунёнинг турли бурчакларида нишонланади. Қуйида Наврўзга бағишланган видеоларни томоша қилишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0