Россияда ўғирланган Toyota Camry Ўзбекистонда тўхтатиб қолинди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишКомпания Toyota отзывает ряд автомобилей из-за неисправности
Компания Toyota отзывает ряд автомобилей из-за неисправности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Навоий” Чегара-назорат пунктида ўғирланган автомобилни бошқариб келаётган Россия фуқароси қўлган олинди.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси мутахассислари “Навоий” назорат текширув пунктида Россияда ўғирланган автомобилни бошқариб келаётган Россия фуқаросини тўхтатиб қолишди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

“Навоий” чегара-назорат постида Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор чоралар натижасида, Россия фуқароси бошқариб келаётган автомобиль Toyota Camry олдин Россия ҳудудида ўғирлангани аниқланди. Ҳайдовчи қўлга олинди. Божхона қўмитаси томонидан жиноят иши очилди. Тергов ишлари олиб борилмоқда”, - дейилган хабарда.

Ушбу иш юзасидан Россия Федерациясининг тегишли органларига маълумотнома юборилган.

20 март куни Тошкент яқинидаги "Ғишткўприк" чегара-назорат пунктида Россиядан ўғирланган Hyundai тўхтатиб қолингани ҳақида хабар берган эдик. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда автомобиль ўғирлаш жинояти учун 5  йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси берилади.

Янгиликлар лентаси
0