Спорт

Самбо бўйича жаҳон кубогида Ўзбекистон 2 ўринни эгаллади

© НОК УзбекистанаСамбисты Узбекистана завоевали второе место в общекомандном зачете Кубка мира
Самбисты Узбекистана завоевали второе место в общекомандном зачете Кубка мира      - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон самбо жамоаси Москвада бўлиб ўтган жаҳон кубогида жанговар самбо бўйича иккинчи ўринни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik.Москвадаги “Лужники” спорт саройида бўлиб ўтган жаҳон кубогида Ўзбекистон самбо жамоаси 2та олтин,  6та кумуш ва  5та бронза медал билан  иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар қилмоқда Олимпия қўмитаси.  

“Зарнигор Ўрмонова (56 кг), Шерзод Расулов (62 кг, жанговор самбо), Неъмат Ёқубов (90 кг, жанговор самбо), Истам Қудратов (74 кг, жанговор самбо), Ҳакимжон Исмоилов (+100 кг, жанговор самбо) кумуш медаль қўлга киритган бўлсалар, Аббос Жалолов (74 кг) ва Икром Абдукаримов (52 кг, жанговор самбо) бронза медали эгаласига айланишди”, - дейилган хабарда.

Самбо асосчиси Анатолий Харлампиев хотирасига бағишланган ушбу самбо мусобақаси 1980 йилдан буён анаънавий равишда ўтказиб келинмоқда. Бу йилги мусобақаларда 33 мамлкатдан 250 нафар спортчилар жамланишди. Мусобақалар самбонинг икки тури - Спорт самбоси ва жанговар самбо бўйича бўлиб ўтди. Россия жамоаси 19та олтин медал билан иккала гуруҳда ҳам етакчилик қилди.

Янгиликлар лентаси
0