Ҳалокатга учраётган круиз лайнери ичида олинган видео пайдо бўлди

Oбуна бўлиш
Норвегия яқинида ҳалокатга учраётган круиз лайнери йўловчилари суратга олган видео пайдо бўлди.  

ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Норвегия қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраётган Viking Sky круиз лайнери йўловчилари суратга олган видео интернетда тарқалди.

​Эслатиб ўтамиз, ичида 1300 йўловчи бўлган Viking Sky круиз кемасининг двигателлари ишдан чиқиши оқибатида бошқарувни йўқотган. Айни дамда денгизнинг ушбу қисмида кучли тўлқинлар борлиги туфайли лайнерга қутқарув кемалари яқинлаша олмайди.

Йўловчиларни қутқариш учун фақат вертолётлардан фойдаланилмоқда.

Норвегиядаги Россия элчихонаси хабарига кўра, круиз лайнерида 3 нафар Россия фуқаролари ҳам бор. Уларнинг барчаси экипаж аъзолари. Йўловчилар орасида бошқа россияликлар йўқ.

Янгиликлар лентаси
0