Газ биринчи навбатда кимларга етказиб берилади - ҳукумат қарори

© Sputnik / Рамиз БахтияровГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истеъмолчиларга газ маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифларда етказиб берилади.

ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Газовая станция компании Лукойл в Джаркудуке, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Энди "Лукойл" Ўзбекистон ички бозорига ҳам газ етказиб беради

Қонунчиликка мувофиқ, газ таъминоти маиший истеъмолчилар, оилавий корхоналар ҳамда стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчиларга биринчи навбатда етказиб берилади.

Маиший истеъмолчилар – маиший эҳтиёж (овқат тайёрлаш, иссиқ сув ва иситиш) учун табиий газдан фойдаланувчи аҳоли.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, идоравий ва муниципал уй-жой фонди, ётоқхоналар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун локал қозонхоналар ҳам юқоридаги тоифага киритилди.

Мазкур истеъмолчиларга газ маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифларда  етказиб берилади.

Аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун газ етказиб бериш 2018 йил 16 ноябрдан 320 сўм, 2019 йил 1 июндан 350 сўмни ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0