Тошкент кўчаларида 25 мартдан яна бир қоида кучга кирди - ИИББ

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишЭвакуация автомобиля
Эвакуация автомобиля  - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қоидабузар ҳақидаги маълумотлар онлайн-тарзда ЙҲХБ компьютер бошқарув тизимига келиб тушади.

ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Тўхташ таъқиқланган белгисини инкор этганлик автоматик тарзда қайд этилади, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Драка - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
“Утопия” клубидаги тартибсизликлар ҳақидаги хабарлар бўрттирилган” – ИИББ расмий баёноти

"Тошкент шаҳрида 25 мартда AutoCon-SC/M мажмуасига киритилган янгилик синовдан ўтказилиши бошланди. Йўл ҳаракати қоидаларидаги қонунбузарликларни автоматик қайд қилиш рўйхати "Тўхташ таъқиқланади" йўл белгисини инкор этиш ҳолати билан тўлдирилди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, AutoCon-SC/M мажмуаси билан Тошкент ИИББ ЙҲХБ нинг айрим махсус автомобиллари жиҳозланган. Машинанинг олд ойнасида маҳкамланган видеокамера 58та давлатнинг рақам белгиларини танийди ва йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини автоматик равишда қайд этади.

Ҳайдовчилар томонидан "Тўхташ таъқиқланади" белгисини инкор қилиш махсус автомобилнинг шаҳар бўйлаб ҳаракатланиши давомида қайд қилиб борилади.

Қоидабузар ҳақидаги маълумотлар онлайн-тарзда ЙҲХБ компьютер бошқарув тизимига келиб тушади.

Янгиликлар лентаси
0