Ҳаммани ҳайратга соламиз: Қирғизистон ҳукумати Путинни қандай кутиб олиши билан мақтанди

© Sputnik / Алексей НикольскийПрезидент РФ Владимир Путин во время встречи в аэропорту "Манас" в Бишкеке. Справа - премьер-министр Киргизии Сооронбай Жээнбеков
Президент РФ Владимир Путин во время встречи в аэропорту Манас в Бишкеке. Справа - премьер-министр Киргизии Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2012 йилда мамлакатда дипломатик протокол тўғрисидаги янги қонун амал қила бошлаган

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг Бишкекда кутиб олиниши нафақат россиялик меҳмонларни, балки қирғизистонликларнинг ўзларини ҳам ҳайратга солади, деб хабар қилди матбуот-анжумани давомида ҚР президенти аппаратининг ташқи сиёсий бўлими раҳбари Дониёр Сидиқов.

Дипломат 2012 йил мамлакатда дипломатик протокол тўғрисидаги янги қонун амал қила бошлаганини эслатиб ўтди.

"Мен янги форматда ўтказиладиган маросимга эътиборларингизни қаратишни истардим. Нафақат меҳмонларни, балки қирғизистонликларни ҳам ҳайратга соламиз", - деган Сидиқов.

Эслатиб ўтамиз, Россия етакчисининг Қирғизистонга давлат ташрифи 28 мартда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0