Путин нима учун Қирғизистонга келмоқда

© Sputnik / Алексей НикольскийПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко Россия етакчиси Владимир Путиннинг ташрифи Қирғизистон мудофаа қудратига нима бериши юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Россия президенти Владимир Путин 28 март куни давлат ташрифи билан Қирғизистонга келади.

Ежегодное послание президента РФ В. Путина Федеральному Собранию - Sputnik Ўзбекистон
Путин чет эл разведкаси Россияда нима қидираётганини айтди

Кремл дастлаб Россия ва Қирғизистон ўртасида икки томонлама муносабатлари кенг қамровли масалаларининг истиқболларини белгилаб олди.

Бишкек ва Москва иттифоқчилик муносабатларини ривожланиш борасида янги туртки кутмоқда ва 25 га яқин давлатлараро ҳужжатлар имзолаш режалаштирилган.

Ҳамкорлик юқорига кўтарилишига эҳтимол катта. Сочида февралда бўлиб ўтган учрашувда Россия ва Қирғизистон президентлари Владимир Путин ва Сооранбай Жээнбеков кўп нарсаларни муҳокама қилишди.   

Келгусида икки давлат ўртасида товар айлануви янада юқори даражадага кўтарилади. 2018 йилда бу кўрсаткич 1,56 миллиард доллар бўлган бўлса, келажакда 2 миллилард долларгача кўтарилади. Россиядан тўғридан-тўғри инвестициялар 2018 йилда 123,2 миллион долларни ташкил қилди ва Хитойдан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Бу Россия ва Қирғизистон гуманитар ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик ривожланиши учун яхши асос бўлади.

Қоидага кўра, бундай ташрифлар юзлаб миллион доллар ва қурол-яроғ етказиб бериш бўйича ҳаракатларга олиб келади, минтақадаги куч жойлашувини ўзгартиради.

Президент РФ В. Путин провел совещание по вопросам обеспечения технического переоснащения Вооруженных сил - Sputnik Ўзбекистон
Путин ракеталар бўйича ўта муҳим фармонни имзолади

Қўшни Афғонистондаги муаммоли вазият, минтақада халқаро террорчилик ташкилотларни тобора кучайиб бораётган таъсири шубҳасиз Бишкек музокараларининг охирги бандларида ўрин олмайди.

Эҳтимол, томонлар Қирғизистон Қуролли кучларини кучайтириш, ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг янги йўналишлари, ОДКБ доирасида фаолият ва қўшма ҳарбий ўқув машқларни муҳокама қилади.

Қирғизистон ҳарбий қудрати

Ғарбнинг Яқин Шарқда қуролли тажовузларнинг технологиялари ва Марказий Осиёда экстремистик ва террорчилик ташкилотлар ортиб бораётган таъсири Қирғизистон миллий хавфсизлигига асосий таҳдид бўлиб қолмоқда.

Келгусида жамият ва иқтисодиёт ривожланишини фақат ишонарли қуролли кучлар таъминлай олади.   

Қирғизистон 11 мингга яқин кишидан иборат армияга эга. Жаҳон рейтингида ҳарбий қудрат бўйича қўшни Тожикистондан уч поғона юқори ўринда туради. Қирғизистон Қуролли кучлари тузилмаси қуруқликдаги қўшин, ҳаво мудофаа қўшин, давлат чегара хизмати ва Миллий гвардия ва ички қўшинларидан иборат. Таъкидлаб ўтиш керакки, ҳарбий хизматчиларнинг 75 фоизига яқини – шартнома асосидаги хизмат қилаётган профессионал ҳарбийлардир.

Президент РФ Владимир Путин во время встречи в аэропорту Манас в Бишкеке. Справа - премьер-министр Киргизии Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Ҳаммани ҳайратга соламиз: Қирғизистон ҳукумати Путинни қандай кутиб олиши билан мақтанди

Қирғизистон ривожланган махсус хизматлар Мобил кучларига эга. Улар яхши қуролланган.

Бу 800 кишидан иборат иккита десант ҳужум бўлинмалари, Миллий гвардия махсус полки, чегара хизмати спецнази ва наркотикларга қарши давлат хизмати спецнази мавжуд.   

Армия 150 дона танк, 300 донага яқин жанговар машина, 200 да артиллерия ва 20 донадан ортиқ ракета мажмуаларига эга. 2019 йилда ҳарбий бюджет 240 миллион долларга тенг.

Республика мудофаа қудрати МДҲ ҳаво мудофаа умумий тизими салоҳияти билан баҳолаш керак, у тузилма ва технологик жиҳатдан доим ривожланмоқда.

МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши 2025 йилгача умумий ҳаво-космик мудофаа тизимини тузиш мақсадини қўйган.  

Россия билан ҳарбий техникавий ҳамкорлик

Объектив равишда Қирғизистон қўшниларининг ҳарбий кўмагисиз қарши тура олмайдиган таҳдидлар мавжуд. Энг асосий – доимий уруш қилаётган Афғонистонга яқин жойлашган. Бундай вазиятда Қирғизистон яқин ва узоқ қўшни давлатлар билан мудофаа соҳасида фаол ҳамкорлик қилишга мажбур.

Ҳарбий техникавий ҳамкорлик дастурлар бўйича Бишкек МДҲ ва ОДКБ аъзо давлатлари раҳбатлари, ҳукумат раҳбарлари ва мудофаа идоралари раҳбарлари даражасида қатор ҳужжатларни имзолаган.

На таджикско-афганской границе в районе Пянджского погранотряда - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазият барқарорлашди

2018 йилда эса Сооранбай Жээнбеков Россия билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни янада ривожлантириш шартномасини имзолаганди. Ҳужжатда Россия қурол ишлаб чиқариш корхоналардан тўғридан-тўғри қурол етказиб бериш имкони белгиланган.  

Умумий геосиёсий таҳдидларга қарши Москва ва Бишкек 2003 йилда Канте шаҳрида Россия ҳарбий ҳаво базасини ташкил қилишган. 2012 йилда эса бирлашган ҳарбий базасини шакллаштириш тўғрисида битим имзоланиб, Қирғизистон ҳудудида Россия ҳарбий объектларини жойлаштириш тартиби ва уларнинг мақоми белгиланди. Россия ҳар йили Қирғизистонга 4,5 миллион доллар ижара тўловини тўлайди.   

Бугунги кунда республикада Кантеда ОДКБ тезкор қўшинларининг авиабазаси, Қоракўлда ҳарбий денгиз тадқиқот база ва Чалдовар қишлоғида алоқа узел ва Майлу-Сууда сейсмик пункт жойлашган. Ҳарбий объектлар доимий ривожлантирилиб, модернизация қилинади.

Москва Қирғизистоннинг кўп векторли ҳарбий, хусусан Бишкекни Пекин, Вашингтон ва НАТОга аъзо бўлган давлатлар билан ҳамкорликни инобатга олади.

Эксперт фикрига кўра, Владимир Путиннинг ташрифи вақт билан синовдан ўтган стратегик шерикчиликни янада кучайтиради.

Янгиликлар лентаси
0