Жигунов: қурувчилик ишлари авж олган Ўзбекистон учун МАЗ махсус техникаси жуда зарур

© Sputnik / Дильшода РахматоваДиректор ИП ООО "МАЗ-Ташкент" Валерий Жигунов
Директор ИП ООО МАЗ-Ташкент Валерий Жигунов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МАЗ келажакда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган махсус техникани Марказий Осиёдаги қўшни давлатларга экспорт қилишни режалаштирмоқда. Жигуновнинг сўзларига кўра, қўшни мамлакатларда ҳам бу машиналарга талаб юқори.

"Минск автомобиль заводи" расмий дистрибьютори ва шўъба корхонаси (БЕЛАВТОМАЗ холдинг бошқарув компанияси ) —"МАЗ-Тошкент" ОАЖ ХК раҳбари Валерий Жигунов Sputnik халқаро ахборот агентлигига берган интервьюсида бугунги кунда Тошкентда қайси турдаги техника ишлаб чиқарилаётгани ва автоконцерн қандай мақсадларни ўз олдига қўйгани ҳақида сўзлади.

В Узэкспоцентре открылась выставка продукции белорусского производства.  Выставку посетили Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёв и Президент Республики Беларусь Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш сари: Мирзиёев ва Лукашенко кўргазмага ташриф буюрди

Минск автозаводи маҳсулотлари "Ўзэкспомарказ"да очилган халқаро саноат кўргазмаси доирасида тақдим этилди. МАЗ Ўзбекистондаги корхонада ишлаб чиқарилган махсус техниканинг бир нечта моделларини намойиш этди - бу автокран, ёқилғи етказиб берадиган махсус техника, шунингдек, 20 кубометрлик кузов ҳажмига эга бўлган самосвалдир.

"Ушбу ишлаб чиқаришни "Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича йўл харитаси"ни амалга ошириш доирасида бошлаганмиз. Биз махсус техникани ишлаб чиқарувчи KRANTAS заводи билан ҳамкорликда ишлаймиз. Лойиҳа 2018 йилнинг сентябрь ойида ўтказилган MADE IN BELARUS кўргазмаси якуни бўйича корхона билан имзоланган битимдан сўнг Ўзбекистон президенти топшириғи асосида ишга туширилган. Барча зарур сертификатларни олдик, ушбу моделларни жорий этдик ва эндиликда оммавий ишлаб чиқаришга ўтамиз. Ўзбекистонда ҳозирда кўплаб қурилишлар бўлмоқда - йўллар, турар-жойлар барпо этилмоқда, шу боис, республикада МАЗ автотехникасига талаб кучли бўлади", - дея қайд этди Жигунов.

Ишлаб чиқаришнинг аниқ ҳажми борасидаги саволга жавоб берар экан, Жигунов, рақамларга кейинроқ аниқлик киритилишини айтди. "Бу мураккаб бўлган маҳсулотлардир, шу боис, ишланмаларни синчковлик билан ҳаётга татбиқ этиш керак", - деди у.

МАЗ келажакда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган махсус техникани Марказий Осиёдаги қўшни давлатларга экспорт қилишни режалаштирмоқда. Жигуновнинг сўзларига кўра, қўшни мамлакатларда ҳам бу машиналарга талаб юқори.

Беларусь компанияси расмий вакилининг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон мухбири радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Жигунов: спецтехника МАЗ нужна Узбекистану, переживающему строительный бум
Янгиликлар лентаси
0