Қайси бурж вакиллари қандай касбларда кўпроқ ишлаши маълум бўлди

© Remko van DokkumЗнаки зодиака
Знаки зодиака - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассислар 25 миллион кишининг таржимаи ҳолини ўрганиб чиқиб қайси бурж вакиллари қандай лавозимларда кўпроқ ишлашини аниқлашди.

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Мутахассислар турли бурж вакилларининг ишфаолиятини ўрганиб чиқиб, қайси бурж вакиллари қандай касбларда кўпроқ ишлашини аниқлашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Астрологические знаки - Sputnik Ўзбекистон
Қайси бурж вакилларига 2019 йилда кўпроқ омад кулиб боқади

Тадқиқот натижаларига кўра, Қовға буржида туғилганлар шифокор-стоматолог, фармацевт, сотувчи, юк ташувчи, мерчандайзер ва оператор лавзимларида ишлар экан. Қовғалар орасида энг кам бухгалтерллар учрар экан.

Балиқлар кўпроқ ҳайдовчи, режиссер, видеомонтажчи, обморхона ишчиси лавозимида ишлар эканлар. Улар орасида PR-менеджер, пресс-секретар, актёр, журналист ёки юристлар кам экан.

Ҳамал буржида туғилганлар эса кўпроқ ҳайдовчи, тан соқчиси, кассир бўлиб ишлашни хуш кўришар экан.

Бузоқлар бўлса ҳайдовчи, дастурчи, техник хизмат ходими ҳамда муҳандис ва дизайнер бўлиб ишлашни яхши кўришар экан.

Астролог Андрей Рязанцев - Sputnik Ўзбекистон
Астролог Рязанцев: дил изҳорлари ва кечирим сўраш вақтидир ҳозир

Эгизаклар ва Қисқичбақа кўп ҳоллларда сотувчи-консултант, администратор, мижозлар билан ишлаш бўлими ишчиси, савдо вакили ва офис-менеджер бўлиб ишлар экан. Эгизаклар орсида бош бухгалтер ва мерчандайзер лавозимлари кам учрар экан.

Арслонлар кўпроқ брокер, молиявий таҳлилчи, администратор, менеджер ёки директор бўлиб ишлар экан.

Паризодлар кўпроқ яширин мижоз, бухгалтер, сартарош бўлиб ишлар эканлар.

Тарози буржи остида туғилганлар кўпроқ ўқитувчи, омборхона мудири, ҳамда давлат ишларида ишлар экан. Улар орасида журналист ёки копирайтерлар кам учрар экан.

Астролог Павел Глоб - Sputnik Ўзбекистон
Мунажжим 2018 йилда нималар кутилаётганлигини айтди

Чаён буржи остида туғилганлар интернет-маркетолог, савдо вакили, офис-менеджер ва муҳандис бўлиб ишлашни хуш кўрар эканлар.

Ўқотар кўп ҳоллларда менеджер, мерчандайзер ва савдо вакили лавозимларида ишлар.

Тоғ эчкилари кўпроқ молия соҳасида, ўт ўчирувчилар, бош бухгалтерлар ва кимёгарлар орасида кўпроқ учрар экан.

Маълумот учун ушбу тадқиқот бутун Россия бўйлаб SuperJob порталида жойлаштирилган 25 миллионта резюмеларни ўрганиш асосида ўтказилган.

Янгиликлар лентаси
0