Президент администрацияси аҳолидан тушаётган мурожаатларни ўз назоратига олади

© Sputnik / СтрингерСайт виртуальной приемной президента Узбекистана Шавката Мирзиёева
Сайт виртуальной приемной президента Узбекистана Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайёр қабулда 300дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, маҳаллий аҳоли учун долзарб бўлган 100 та масала билан мурожаат этди ва бу муаммолар ўз ечимини топди.

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Сайёр қабулларда аҳолидан келиб тушган ҳар бир мурожаат Президент администрацияси назоратида туради. Бу ҳақда Навоий вилояти Нурота тумани аҳолиси учун Ўзбекистон президенти администрацияси ҳамда вилоятдаги президент Халқ қабулхонаси томонидан ташкил этилган оммавий сайёр қабул давомида айтиб ўтилди.

Ўзбекистондаги раҳбарлар халқ билан мулоқотга чиқдилар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги мансабдорлар кутилмаганда халқ ҳузурига кириб бордилар

Мазкур қабул вилоят марказидан  240 км узоқликда жойлашган Нурота туманининг "Темирқовуқ"  маҳалла фуқаролар йиғинида "Темирқовуқ", "Чуқурқудуқ", "Чўпон овул", "Қўзибой қудуқ" қишлоқлари  ҳамда "Сентоп" ва "Каттасой" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ташкил этилди. Унда 300дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, маҳаллий аҳоли учун долзарб бўлган 100 га масалалар билан мурожаат этди ва бу масалалар ўз ечимини топди.

Хусусан, шулардан бири Нурота туманида ичимлик суви билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг ҳал этилиши бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов ва Навоий вилояти ИИБ мутасаддилари сайёр йиғилиш давомида келишиб олинди.

Муаммони ҳал этиш мақсадида мутасаддилар тез кунларда имтиёзли кредит эвазига ҳар бир хонадонга артизан қудуқ қазиб бериб, сув чиқариш бўйича аниқ чора тадбирлар белгиланиб, келишиб олинди.

Шунингдек, тадбир давомида мутасаддилар аҳолининг уй-жой билан таъминлаш, турар жойни кадастр қилиш, истеъмол кредити олиш, ишсизлик, соғлиқни сақлаш, ички йўлларни таъмирлаш, эскириб кетган сим ёғочларни янгиларига алмаштириш масалалари бўйича ҳам билдирган шикоятларини тинглаб, ўз жойида мурожаатларнинг аксарият қисмини қаноатлантиришди.

Ўзбекистон президенти жорий йилнинг 12 март санасида Нурота туманига ташрифи чоғида туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш учун 63 миллиард сўм маблағ ажратилгани ҳақида маълумот берган эди. Учрашувлар давомида ҳудуддаги ишсизлик масаласи мазкур маблағлардан аҳолига 8% банк кредитлари ажратиш орқали ҳал этилиши ҳам айтиб ўтилди.

Тадибир якунида вилоят ва туман раҳбарияти эътибори учун ташкилотчилар томонидан аҳолидан келиб тушган мурожаатнинг ҳар бири Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг назоратида туриши таъкидланиб, бир оз вақт ўтгач ушбу муаммоларнинг ҳал этилиши ҳолати бўйича барча туман ва вилоятларда қайта текширувлар ўтказилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Янгиликлар лентаси
0