Ўзбекистон Беларусь билан ҳарбий кадрларни тайёрлашда ҳамкорликни кучайтиради

© Министерство обороны РУзУзбекистан и Беларусь решили усилить сотрудничество в области подготовки военных кадров
Узбекистан и Беларусь решили усилить сотрудничество в области подготовки военных кадров - Sputnik Ўзбекистон
Учрашув якуни бўйича томонлар ўртасида профессор-ўқитувчи кадрларнинг малакасини ошириш ва ҳарбий санъатнинг долзарб муаммолари бўйича ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича баённома имзоланди.

ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Жорий йилнинг 25-28 март кунлари Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари – Қуролли Кучлар академияси бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги ҳарбий делегация Беларусь Ҳарбий академиясида расмий ташриф билан бўлди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Спецназ Узбекистана впервые на учениях в США - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Ўзбек армиясига Пентагон тажрибаси нега керак бўлмаслиги ҳақида

Икки мамлакат олий ҳарбий таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган мулоқот давомида, Ўзбекистон-Беларусь ҳарбий билим юртлари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

Учрашув якуни бўйича томонлар ўртасида профессор-ўқитувчи кадрларнинг малакасини ошириш, юқори малакали илмий ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш ва ҳарбий санъатнинг долзарб муаммолари бўйича ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва уларнинг натижалари бўйича ҳарбий-илмий (илмий-амалий) анжуманларни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича баённома имзоланди.

Ташриф давомида Ўзбекистон ҳарбий делегацияси вакиллари Беларусь Ҳарбий академиясида ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, курсантларнинг сифатли таълим олиши, яшаши ва мазмунли ҳордиқ чиқариши, шунингдек ҳарбий-илмий тадқиқотлар билан шуғулланиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader