Франция полицияси қуёнларни хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди

CC0 / pixabay / Заяц
Заяц - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Франция полицияси гиёҳванд моддаларини қидириш бўйича тайёргарликдан ўтиш учун қуёнлар танловини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Ҳазил куни Франция полицияси гиёҳванд моддаларини қидириш бўйича тайёргарлик кўриш ва келгусида хизмат қилиш учун қуёнлар танловини эълон қилди.

“Миллий полицияда итлар хизмат қилади. Бироқ, бугун қуёнларни хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қиламиз”, - дейилган Facebook полиция аккаунтида жойлаштирилган видео роликда.

Полиция ходимининг сўзларига кўра, қуёнларда ҳид билиш қобилияти итларга қараганда 30 баравар кучлироқ. Маринетт лақабли қуён айнан шу чемоданда наркотик моддалари борлигини аниқлади.

“Агар қуёнингиз керакли қобилиятга эга деб ҳисобласангиз, унинг номзодини бизга жўнатинг”, - деб қўшимча қилди полиция зобити.

Янгиликлар лентаси
0