Дунёда

Дунё бўйлаб саёҳат қилаётган Фёдор Конюховнинг эшкакли қайиғи ағдарилиб кетди

© konyukhovВеселная лодка Фёдора Конюхова
Веселная лодка Фёдора Конюхова - Sputnik Ўзбекистон
Машҳур саёҳатчи Фёдор Конюховнинг эшкакли қайиғи Жанубий океанда штормда ағдарилиб кетиб шикастланди.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Дунё бўйлаб саёҳат қилаётган россиялик саёҳатчи Фёдор Конюховнинг эшкакли қайиғи Жанубий океанда ағдарилиб кетди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, ўтган тун соат 22:17 да саёҳатчининг қайиғи ўз ўқи атрофида 360 градусга айланган.

“Қуёш панелларининг бир қисми, шамол йўналишини кўрсатувчи аспоб узилиб тушди. 20 дақиқадан сўнг қайиқ яна бир маротаба ўз ўқи атрофида айланиб мустақил равишда ўз ҳолатига қайтди. Кейин яна бир марта (180 градусга) айланди ва узоқ вақт кили билан тепага қараб ётди. Навбатдаги тўлқин ўнг томонига урилганидан кейин қайиқ яна ўз ҳолатига қайтди”, - деб саёҳатчининг сўзлари келтирилган хабарда.

Саёҳатчининг ўғли ва саёҳат координатори Оскар Конюхов айтишига қараганда, қайиқ штормда ўз ўқи атрофида айланаётган вақтда Фёдор Конюхов қайиқнинг дум қисмидаги ёпиқ бўлинмада, ўзини қайиқ тубига боғлаган ҳолда, жон сақлаган.

© konyukhovВеселная лодка Фёдора Конюхова
Дунё бўйлаб саёҳат қилаётган Фёдор Конюховнинг эшкакли қайиғи ағдарилиб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Веселная лодка Фёдора Конюхова

Тунги соат 2лар атрофида шторм тинганидан сўнг Фёдор Конюхов палубага чиқиб қайиқни кўздан кечирган. Хайриятки спутник телефон антенналари ва қуёш панеллари омон қолган. Шамол йўналиши ва тезлигини кўрсатадиган аспоб ишдан чиққан.

Фёдор Конюхов айни дамда эшкакли қайиқда дунёни айланиб чиқиш бўйича катта саёҳатни бошлаган. У 2018 йилнинг декабрь ойида Янги Зеландиядан йўлга чиқиб 120 кун ичида Чилига етиб бориши керак. Саёҳат умумий узунлиги 27 минг километр, муддати – 3 йил. Конюҳовга қадар ҳеч ким эшкакли қайиқда бундай саёҳатни амалга оширмаган.

© konyukhovВеселная лодка Фёдора Конюхова
Дунё бўйлаб саёҳат қилаётган Фёдор Конюховнинг эшкакли қайиғи ағдарилиб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Веселная лодка Фёдора Конюхова

Эслатиб ўтамиз, Фёдор Конюхов Россиялик машҳур саёҳатчи. У Ер шарини елканли қайиқ, ҳаво шари ва бошқа услубларда 5 маротаба айланиб чиққан. Бир ўзи Жанубий ва Шимолий қутбларга саёҳат қилган.

Махсус қайиқ

Фёдор Конюховнинг ушбу саёҳати учун махсус эшкакли қайиқ британиялик инженер Филипп Моррисон (Phil Morrison) томонидан лойиҳалаштирилган ва Rannoch Adventures устахонасида қурилган.

Қайиқ имкон қадар ихчам ва енгил ясалан. Унда, саёҳат учун керак бўладиган барча ускуналар ва 1 кишига 300 кунга етадиган озиқ-овқат заҳиралари жойлаштириш мумкин.

Қайиқнинг узунлиги 9 метр. Олд қисмида краш-бокс, яъни зарбани ўзига қабул қиладиган қисм бор. Ўртасида усти очиқ, ўтриб эшкак эшиш учун мослашган бўлим ва усти ёпиқ бошқарув бўлими бор. Қайиқ дум қисмида ётиб дам олиш учун мослашган бўлим бор.  

Қайиқда 3та автоном энергия манбаи бор: қуёш панеллари, шамол генераторлари ва EFOY кимёвий электр энергия манбаи. Ундан ташқари спутник телефон алоқаси ва автоматик спутник маёқи ўрнатилган. Шунингдек, у барча замонавий қайиқларда бўлгани каби, бир неча алоқа ва навигация тизимлари билан жиҳозланган.

© konyukhovВеселная лодка Фёдора Конюхова
Дунё бўйлаб саёҳат қилаётган Фёдор Конюховнинг эшкакли қайиғи ағдарилиб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Веселная лодка Фёдора Конюхова

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала