ЎФА Этика қўмитаси Илҳом Мўминжоновни 5 йилга футболдан четлатди

© ЎФАБывший гл.тренер “Навбаҳор” Мўминжонов Илҳом
Бывший гл.тренер “Навбаҳор” Мўминжонов Илҳом  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Навбаҳор” собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 50 миллион сўм жаримага тортилди ҳамда 5 йилга футболдан четлатилди.

ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. ЎФА Этика қўмитаси Наманганнинг “Навбаҳор-Лочинлари” ПФК клуби собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжоновни “келишилган” ўйинлар ташкил қилишда айблаб жазога тортди, ассоциация матбуот хизматига асосан.

ЎФА назорат бошқармаси томонидан аниқланишича 2017 йил мавсумида Мўминжонов ўйин натижаларига таъсир кўрсатиш учун “Навбаҳор лочинлари” ПФКнинг бир қатор футболчиларини ўйинни сотишга ундаган.

Тренер национальной сборной Узбекистана Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
ЎФА томонидан умрбод четлатилган Бабаян “Локомотив” клубида янги лавозимга тайинланди

ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандини бузгани учун Мўминжонов Илҳом  50.000.000 (эллик) миллион сўм миқдоридаги жаримага тортилсин ва умумий ҳисобда 5 (беш) йил муддатга футбол футбол боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Шунингдек, ЎФА “Сурхон” ПФК техник директори  Шарипов Шерзодни ЎФАнинг расмий вакилларига суриштирув жараёнида ёлғон кўрсатма берганлиги ва қўмитани вазият юзасидан қарор чиқаришда чалкаштиришга ҳаракат қилгани учун 2019 йил футбол мавсуми охирига қадар футболдан четлаштирди.

Ундан ташқари, “Сурхон” ПФК жамоаси сардори Жабборов Дилшод Мўминжоновга келишилган ўйинларни ташкил қилишга ёрдам берганлиги, шунингдек, қўмитанинг ёзма ва оғзаки сўровларига эътибор бермай узрли сабабсиз қўмита йиғилишларига келмаганлиги учун ЎФА интизом кодексининг 5.52. бандига асосан 2019 йил футбол мавсуми охирига қадар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Йиғилишда футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, мураббийлар ва футболчилар ким бўлишидан қатъи назар келгусида бундай ҳолатларни содир этадиган бўлса, белгиланган тартибда жазога тортилиши маълум қилинди.

Янгиликлар лентаси
0