Самарқандда бепуштликни даволаш учун мўлжалланган қалбаки дори аниқланди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишФармацевтическая фабрика
Фармацевтическая фабрика  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дори воситаси Ҳиндистонда ишлаб чиқарилиб, Самарқандда рўйхатдан ўтган хориж компанияси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган.

ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда бепуштликни даволаш учун мўлжалланган қалбаки “Комастон” дори воситаси импорти фош қилинди.

Рынок Абу-Сахий в Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон
"Бозор иши" бўйича 23 нафар шахс кўплаб жиноятларда айбланмоқда

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Дори воситаси Ҳиндистонда ишлаб чиқарилиб, Самарқандда рўйхатдан ўтган хориж компанияси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган.

Дори воситалари лаборатория текширувлари натижасига кўра қалбаки эканлиги аниқланган.

Лаборатория текширувлари натижасида дори воситаси таркибида кўрсатилган асосий “Дидрогестерон” таъсир этувчи моддаси мавжуд эмаслиги маълум бўлди

Терговга қадар текширувда "B" МЧЖ хорижий корхонаси мутахассиси Ж.Н. ва бошқалар сохта ҳужжатлар тайёрлаб, 2018 йилда жами 115,5 мингта "Комастон" воситасини дори сифатида расмийлаштиришга ва Ўзбекистонга импорт қилишга эришиб, шундан, 76,5 мингтасини ички бозорларда 4,8 миллиард сўмга сотгани аниқланди.

 Департамент органлари томонидан қалбаки “Комастон” дори воситаларининг ички бозорларда ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш чоралари кўрилган.

Мазкур ҳолат юзасидан "B" МЧЖ хорижий корхонаси мутахассиси Ж.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

"Аҳоли хотиржам бўлиши мумкин. Мазкур дори воситаси сотуви бутунлай тўхтатилган", - деб маълум қилинди Бош прокуратурада.

Янгиликлар лентаси
0