Ўзбекистонлик ота 14 йил олдин йўқолган ўғлини Қозоғистондан топди

CC0 / pixabay / Мужчина обрабатывает изображение на компьютере
Мужчина обрабатывает изображение на компьютере - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йигит ўсмирлик чоғида ота уйидан чиқиб кетган, ўша вақтдан буён яқинлари билан алоқада бўлмаган ва ҳеч ким уни тирик кўришдан умид қилмаган

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Ўрдабаси тумани полициячилари дўкондан ўғирлик содир этганликда гумонланаётган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, суриштирув давомида эркак қўшни мамлакатдан эканлиги ва у 14 йилдан буён Қозоғистонда яшаб келаётгани, камига у яқинлари томонидан қидирилаётгани маълум бўлди.

Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ота бедарак йўқолган ўғлини қидирмоқда

Ўрдабаси аҳоли пунктларидан бирида жойлашган озиқ-овқат дўконида ўғирлик кечаси содир этилган, деб хабар қилади Sputnik Қозоғистон.

Жиноятчи дўкон томини бузиб очиш орқали ичкарига кирган ва умумий ҳажми 100 минг тенге (260 доллар)дан зиёд турадиган озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб, ҳодиса жойини тезда тарк этган.

Ушбу жиноятни очиш учун маҳаллий полициячилар бир неча кун сарфлаганлар. Натижада эса Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Маълум бўлишича, бунга қадар полиция бўлинмасига маҳаллий фуқаролардан бири худди шу эркак устидан уни дўппослаганликда айблаб, шикоят қолдирган.

Қўлга олинган шахс иккала ҳолатда ҳам ўз айбларини инкор этмаган. Аммо шахси аниқлаштирилаётганида, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлардан фақатгина туғилганлик ҳақида шаходатномага эгалиги маълум бўлиб қолган.

Метрикада келтирилган маълумотлар текширилганида полициячилар кутилмаганда қўлга олинган шахс 14 йилдан буён қўшни Ўзбекистонда бедарак йўқолган шахс сифатида қидирувда эканини билиб қолганлар.

Узбекская милиция на границе - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 200га яқин киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда

Қўшни мамлакатдаги ҳамкасблари билан боғланган қозоғистонлик полициячилар эркакнинг қариндошларини топишга муваффақ бўладилар. Шу куннинг ўзида қариндошлари (отаси ва акаси) Туркистон вилоятига етиб келади.

"Мен уни энди тирик кўришдан умидимни узгандим", - деб айтган йигитнинг отаси Ориф Хошимов.

Отанинг сўзларига кўра, ўғли метрикани олиб, 2005 йилда уйдан қочиб кетган ва ўша вақтдан буён у ҳақида ном-нишон бўлмаган.

Аммо қочоқ ўғил ва ота учрашувидан хурсандчилик узоққа чўзилмади, айни вақтда йигит ҳибсда, унинг устидан Қозоғистон Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Йигит суд томонидан белгиланган жазони ўтаб бўлгач, оиласи бағрига қайтиши мумкин, деб ёзади нашр.

Янгиликлар лентаси
0