Жамият

Интернет тезлигини қандай ошириш мумкин?

© Sputnik / Сергей Пятаков / Фотобанкка ўтишДевушка ест мороженое на Никольской улице в Москве.
Девушка ест мороженое на Никольской улице в Москве. - Sputnik Ўзбекистон
Британиянинг Virgin Media компанияси мутахассислари уй шароитида интернет тезлигини ошириш усулларини маълум қилишди.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Британиянинг Virgin Media компанияси мутахассислари уй шароитида интернет тезлигини ошириш усулларини маълум қилишди. Бу ҳақда РИА Новости The Sun нашрига таяниб хабар қилмоқда.

Мутахассислар фикрига кўра, интернет браузер кэшини мунтазам равишда тозалаб туриш билан интернет тезлигини ошириш мумкин. Шунингдек, браузер имкони борича янгиланиб турилиши лозим.

Мужчина сидит с ноутбуком на полу - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингдаги позициясини яхшиладими?

Экспертлар интернет тезлигига вирусга қарши дастурий таъминот (ПО) таъсир кўрсатишини таъкидлашди. Фақат сифатли вирусга қарши дастурий таъминотни танлаб олиш керак бўлади.

Яна бир усул – бу фон тартибида ишлаётган иловалар “хизматини” тўхтатиб қўйиш. Чунки уларнинг ишлаб туриши интернет тезлиги сусайишининг омилларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, интернет тарқатувчи қурулма – роутер ўрнатилган жойга эътибор қаратиш даркор. Интернет тезлигини ошириш учун Wi-Fi роутерни иложи борича баландроққа ўрнатиш лозим. Ана ўшанда сигнал бутун хонани қамрай олади.

Мухахассислар роутерни дераза олдига ўрнатмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантиришди. Роутер дераза олдига ўрнатилса, унинг хона ичидаги сигнали паст бўлиши мумкин. Шунингдек, парол ўрнатишни унутмаслик лозим, чунки интернетингиздан  сувтекинга фойлананаётган туфайли ўзининг жабр кўришингиз мумкин.

Хонада роутер сигналларини тўсиб қўювчи қалин девор ёки айрим турдаги изоляция борлигини инобатга олган ҳолда шунга ўхшаш жойларда роутер ўрнатмасликка ҳаракат қилиш лозим.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала