Ўзбекистон Испаниядан яна 2та Talgo тезюрар поезди сотиб олади

Oбуна бўлиш
Talgo тезюрар поездлари асосан Испания корпоратив интернационаллиштириш фонди кредити ҳисобидан сотиб олинмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. "Ўзбекистон темир йуллари" испаниянинг Patentes Talgo S.L.U. компанияси билан яна иккита Talgo-250 тезюрар электропоезд ва тўртта эконом-класс вагонлар етказиб бериш ҳақида шартнома имзолади, деб хабар қилинган Ҳукумат қарорида.

TALGO-250 Санкт-Петербург портида - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга йўл олган TALGO-250 поезди Санкт-Петербургга етиб келди

Испания поездлари 2019-2021 йиллар давомида етказиб берилади. Поездлар сотиб олиш шартномасининг умумий қиймати 57,5 миллион Еврони ташкил қилади. Ушбу кредит Испаниянинг корпоратив интернационаллаштириш Фонди томонидан Ўзбекистонга 30 йил муддатга берилади. Ундан дастлабки 10 йили 0,05 % ли имтиёзли муддат ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг ушбу битимдаги улуши 15,3 миллион еврони ташкил қилади. Ундан 14,37 миллиони – солиқ ва божхона имтиёзлари ва 934,4 тысячи евро-  Ўзбекистон темир йўллари маблағи.

Янгиликлар лентаси
0