Астраханда Россия-Ўзбекистон ОТМ ректорлариниг минтақавий форуми иш бошлади

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишГорода России. Астрахань
Города России. Астрахань - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Форум кун тартибига кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги делегацияси Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказади, Астрахань шаҳридаги ОТМларга ташриф буюриб, улар фаолияти билан танишади.

ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Россиянинг Астрахань шаҳрида Россия ва Ўзбекистон ОТМ ректорларининг минтақавий конференцияси бошланди. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов бошчилигида вазирлик мутахассислари ва 20 та ОТМ ректорларидан иборат делегация иштирок этмоқда, деб хабар берди Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги матбуот-хизмати.

Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Россияда таълим олган фуқароларнинг ҳужжатлари тўғридан-тўғри тан олиниши кутилмоқда

Минтақавий конференцияда асосий масала сифатида олий таълим соҳасида икки томонлама эришилган келишувларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинади.

Жумладан, 2018 йил октябрь ойида Тошкентда ўтказилган "Янги иқтисодиёт учун – янги кадрлар" биринчи Ўзбекистон-Россия таълим форумида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш ҳамда иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш масалалари ҳамкорлар томонидан кўриб чиқилади.

Форум кун тартибига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги делегацияси Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказади, Астрахань шаҳридаги ОТМларга ташриф буюриб, улар фаолияти билан танишади.

Маълумот учун, ўтган йил 18 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон – Россия таълим форуми ўтказилиб, унда россиялик ҳамкорлар билан жами 114 та шартнома ва битимлар имзоланган эди. Хусусан, Ўзбекистонда РФнинг 6 та нуфузли ОТМ филиали ва 2 та факультетини очиш, 52 та қўшма таълим дастурини жорий этишга келишилган.

Янгиликлар лентаси
0