Россияда жиноятларнинг фақат 3,5 %ини мигрантлар содир этган

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда хорижий фуқаролар томонидан амалга оширилаётган жиноятлар сони камайиб бормоқда - бош прокурор Юрий Чайка.

ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Россияда 2018 йилда фош этилган жиноятларнинг 3,5 % мигрантлар томонидан амалга оширилади, деб Федерация Кенгашида ҳисобот берди бош прокурор Юрий Чайка.

“2018 йилда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан амалга оширилган жиноятларнинг умумий улуши 3,5 %ни ташкил қилди. 2016 -2017 йилларда ушбу кўрсатгич – 3,7 %га тенг эди”, - дейилган бош прокурор ҳисоботида.

Ундан ташқари Юрий Чайка айтишига қарагандан сўнгги йилларда хорижий фуқаролар томонидан амалга оширилган жиноятлар сони камайиб бормоқда: 2016 йилда – 43933та (-8,9%), 2017 йилда –41 047та (-6,6%) ва 2018 йилда – 38 598 (- 6,0%).

Мигрантлар томонидан амалга оширилаётган жиноятлар сони Қрим, Москва вилояти ва Санкт-Петербург ҳудудларида Россиянинг бошқа ҳудудларига қараганда нисбатан кўпроқ.

Шунингдек, хорижий фуқаролар амалга ошираётган жиноятлар орасида энг кўпи ўғирлик - у жами жиноятларнинг 25 %ини ташкил қилади, - дейилган ҳисоботда.

Янгиликлар лентаси
0