Бухоролик ҳайдовчи катта пулга тушди: бир миллиард сўмлик жарима

© SputnikКупюры номиралом пятьдесят тысяч сум
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Lacetti” ҳайдовчисига келган жариманинг аниқ миқдори 1 миллиард 13 миллион 652 минг 19 сўмни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Бухоролик ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиш бўйича 1 миллиард сўмдан ортиқ жарима огоҳлаштириш хати келди. Бу ҳақда "Даракчи" нашри хабар қилди.

Жариманинг сурати интернетда тарқалди.

© ДаракчиШтраф на миллиард сумов: водитель из Бухары попал на круглую сумму
Бухоролик ҳайдовчи катта пулга тушди: бир миллиард сўмлик жарима - Sputnik Ўзбекистон
Штраф на миллиард сумов: водитель из Бухары попал на круглую сумму

“Lacetti” ҳайдовчисига келган жариманинг аниқ миқдори 1 миллиард 13 миллион 652 минг 19 сўмни ташкил қилди.

Интернет фойдаланувчилари бу масалада ҳазил қилишни бошлашди:

“У вертолётни қувиб ўтдими?”;

“Ҳа, бу "вип-тариф" нархи бўлса керак”;

“Иккита бундан жарима – космосни ўрганса бўлади”.

Фойдаланувчилардан бири сўзларига кўра, бу жарима қарори унинг танишига келгани ва жариманинг миқдори нотўғри ёзилганини айтади.

Таъкидлашича, компьютерда хатолик бўлиб, умумий қийматга йил - 2019 рақамини қўшиб борган. Аслида эса жарима 101 365 сўм бўлган.

Янгиликлар лентаси
0