Миллиардер Абрамовичга қарашли "Гараж" музейи Ўзбекистонда кинофестивал ўтказмоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваАнтон Белов
Антон Белов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун очилиш маросими ўтказилган Замонавий санъатлар марказида 14 апрелдан 25 майга қадар замонавий санъат арбоблари ва таниқли рассомлар ҳаёти, шунингдек турли бадиий амалиётларга тегишли бешта фильм намойиш этилади

ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва "Гараж" Замонавий санъатлар музейи Тошкентдаги Замонавий санъатлар марказининг очилиш маросими доирасида Garage Screen Film Festival кинофестивалини ўтказади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

© Sputnik / Дильшода РахматоваПредоткрытие первого в Узбекистане Центра современного искусства
Миллиардер Абрамовичга қарашли Гараж музейи Ўзбекистонда кинофестивал ўтказмоқда  - Sputnik Ўзбекистон
Предоткрытие первого в Узбекистане Центра современного искусства

"Гараж" музейи директори Антон Белов Ўзбекистонда замонавий санъат музейи очилиши борасида тўхталар экан, бу "рамзий воқелик" эканини таъкидлади.

"Ушбу воқеа Тошкентга сеҳрли-шаҳар мақомини олишга, унинг жозибасини оширишга хизмат қилади. Ишончим комилки, Замонавий санъат маркази бу ўлкага келувчи меҳмонлар севиб қадам ранжида қиладиган жойга айлана олади. Чунки одамларга нафақат кўҳна тарих манзаралари, балки ҳозирги келажак ҳам жуда қизиқ", - деди Белов.

Фестивал дастурига кўра, бугун очилиш маросими ўтказилган Замонавий санъатлар Марказида 14 апрелдан 25 майга қадар, 2008 йилда Дарья Жукова ва миллиардер Роман Абрамович томонидан ташкил этилган "Гараж" музейи томонидан бешта фильм намойиш этилади.

Булар: Антон Желновнинг "Ғариб одамлар. Кабаковлар", Сара Драйвернинг "Баския: Ҳақиқатнинг кўриниши", Хизер Ленцнинг машҳур замонавий рассомлардан бири Кусаманинг ижодига бағишланган "Кусама: Бепоён дунёлар" ҳикояси, Юлиан Розефельдтнинг "Манифесто" блокбастери, шунингдек, таниқли рассом Маурицио Кателланинг "Ҳаммаси" деб номланган ҳужжатли фильмлардир.

Янгиликлар лентаси
0