Миллий гвардия ходимларининг хизмат ўташ тартибига доир қарор лойиҳаси тайёрланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСотрудники Национальной гвардии Узбекистана
Сотрудники Национальной гвардии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллий гвардияси ходимларининг хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низом ва Интизом устави тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik.  “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимлари билан ишлаш ва уларнинг хизмат ўташини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

Демонстрация новейших и перспективных образцов инженерных средств и экипировки Росгвардии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Миллий гвардия вакиллари Россияга келди

Қарор лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг Интизом устави илова қилинган.

“Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосарлари ва бошқарма бошлиқлари:

а) ҳар чоракда жойларга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг бўлинмалари, хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича алоҳида батальони, ўқув марказлари (Фарғона ва Жиззах вилоятлари), назорат-рухсат бериш фаолияти бўлинмалари раҳбарларининг аниқ эришилган натижаларини кўрсатган ҳолда бошқарув қарорлари ижросининг амалга оширилиши ҳақидаги шахсий ҳисоботларини кенгайтирилган мажлисларда тинглайди;

б) ҳар ярим йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳайъатида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек хизмат ўташни, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларни инобатга олган ҳолда қилинган ишлар юзасидан шахсан ҳисобот беради. Бунда қуйидагилар бўйича аниқ чоралар кўрилиши назарда тутилади:

ташаббус кўрсатмайдиган ва масъулиятсиз раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг ижобий иш тажрибасини татбиқ этиш ва қўллаш”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Ҳужжатда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизмат интизоми ва бенуқсон узлуксиз хизмати учун ташаббускор ва виждонли ходимларни тақдирлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фахрий ходими” идоравий кўкрак нишони таъсис этиш ҳақидаги таклифи маъқуллаш белгиланган.

Шу билан бирга, Миллий гвардияси ходимлари Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари кундузги, сиртқи таълим шаклида, касбий тайёргарлик факультетида, раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети (олий курслар)да Миллий гвардия қўмондони ва Ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда тайёрланади, қайта тайёрланади ва малакасини оширади.

Янгиликлар лентаси
0