"Газпром" Туркманистондан яна газ сотиб ола бошлади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишОАО "Газпром"
ОАО Газпром - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уч йиллик танаффусдан сўнг “Газпром” Туркманистондан яна газ сотиб ола бошлади.

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Россиянинг "Газпром экспорт" компанияси "Туркменгаз" билан газ сотиб олиш ҳақида янги шартнома имзолади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Газпром экспорт” таркибига кирувчи "Газпром Швайц АГ" (Gazprom Schweiz AG) компанияси 15 апрель куни “Туркменгаз” давлат компанияси билан табиий газ сотиб олиш ҳақида янги шартнома имзолади. Шартномага мувофиқ Россия компанияси “Туркменгаз”дан 30 июнга қадар 1,155 миллиард метр куб табиий газ сотиб олишни режалаштирган” – дейилган хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, 2008 йилга қадар “Газпром” Туркманистон газининг энг йирик харидори эди. Мамлакатда қазиб олинган 70 миллиард метр куб газнинг 47 миллиард кубини “Газпром” сотиб олар эди.

2009 йилда “Газпром” ва Турманистон орасида газ нархи ва етказиб бериш шартлари борасида келиб чиққан келишмовчилик туфайли Россия Туркманистондан газ харид қилишни ҳажмини қисқартирган эди. 

Янгиликлар лентаси
0