Алламжонов ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили баёнотига муносабат билдирди

© Страница Комила Алламжонова в FacebookГлава Агентства информации и массовых коммуникаций Комил Алламжонов
Глава Агентства информации и массовых коммуникаций Комил Алламжонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Аарлем Дезир Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларини блокировка қилинишидан ташвишда эканлигини билдирган.

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Ўзбекистон  Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ЕХҲТ ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Аарлем Дезирнинг баёнотига расмий муносабат билдирди.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Алламжонов раҳбарлигидаги ЎзМАА PR-марказга айлантирилади

Аввалроқ ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Аарлем Дезир Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларини блокировка қилинишидан ташвишда эканлигини билдириб, маҳаллий ҳукуматни уларни блокировка қилишни тўхтатишга чақирган эди.

Алламжонов  агентлик сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, ОАВ ва фуқаролик журналистикасини ривожлантириш, журналистлар мавқеи ва давлат органлари очиқлик даражасини оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошираётганини таъкидлаган.

“Агентлик ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили А. Дезирнинг баёнотини билан танишиб чиқди ва айрим янгиликлар веб-ресурсларига кириш муаммолари борасидаги фактларни диққат билан ўрганиб чиқади”, - дейилади Facebook᾽даги расмий баёнотда.

У Агентлик ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили билан ҳар қандай масалада мулоқот қилишга ва ахборот соҳасида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга доимо тайёр эканлигини қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0