Ўзбекистонликлар уч ой давомида “иномарка”ларга қанча сарфлашди?

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишАвтомобиль Land Rover Discavery
Автомобиль Land Rover Discavery - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чет эл автомобиллари импортининг ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида енгил автомобиллар импорти 100 млн доллардан ошди. Бу Давлат статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларда келтириб ўтилган.

Презентация новой Lada Granta  на заводе «АвтоВАЗ» в Тольятти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти ошди

Январь-март ойларида Ўзбекистонга 106,4 млн долларлик автомобиллар импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,2 баравар кўп. Таққослаш учун: 2018 йил давомида енгил автомобиллар импорти 319 миллион долларни ташкил этган эди. Бу даврда юк автомобиллар импорти фақатгина 51,6 фоизга ошди.

Чет эл автомобиллари импортининг ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ. Агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож ва 20% акциз солиғи қўлланилади.

Янгиликлар лентаси
0