Жамият

Саида Мирзиёева Бўка туманига ташриф буюрди

© Фото: Саида Мирзиёева / FacebookСаида Мирзиёева посетила Букинский район Ташкентской области
Саида Мирзиёева посетила Букинский район Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
Саида Мирзиёева Бўка туманида президентнинг 5та ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik. Кеча 20 апрель куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Бўка туманига ташриф буюрди.

Саида Мирзиёева стала замдиректора Агентства информации и массовых коммуникаций - Sputnik Ўзбекистон
Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор ўринбосари бўлди

Facebookда жойлаштирилган хабарга асоасан, ташрифдан мақсад президнт Шавкат Мирзиёевнинг 5та ташаббусини амалга ошириш бўйича бажарилаётган ишларда иштирок этиш бўлган. 

“Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 5 та ташаббусини Бўка туманида жорий қилиш бўйича республика ва туман секторлари ишчи гуруҳлари билан биргаликда белгиланган ишларни амалга ошириш жараёнида бевосита иштирок этдим. 

Тумандаги “Бўстон” маданият маркази атрофида ва 28-сон умумтаълим мактаби ўрнида ўз ичига 5 та ташаббусни мужассамлантирган кишлоқ маънавий маърифий марказларида олиб борилаётган ишлар билан танишдим.

Ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва гуруҳ олдида турган вазифаларни атрофлича муҳокама қилиб, аниқ ва истиқболли стратегик режа ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олинди. 

Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп: Саида Мирзиёева янги иш жойи ҳақида

Президентимиз илгари сурган ташаббуслар ижросининг ўзаги сифатида мен мактабларни белгилаган бўлар эдим. Фикримча айнан мактабларни 5 та ташаббус замирида маданият, маърифат, спорт ва компьютер технологиялари ўчоғи сифатида белгилаб олсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни берсангиз”, - дейилан хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг бешта ташаббуси ёшлар ва хотин-қизлар равнақига қаратилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

1. Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

2. Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

3. Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

4. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

5. Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала