Украина президент сайловида Зеленский 71 % овоз тўплайди – сўров натижалари

© Foto : Studio Kvartal 95Актер Владимир Зеленский в сериале "Слуга народа 2"
Актер Владимир Зеленский в сериале Слуга народа 2 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина президент сайловида Зеленский учун 71 %, Порошенко учун 28 % киши овоз беради, деб хабар қилмоқда сўров ўтказган компания.

ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik. Украинада бугун бўлиб ўтаётган президент сайловида Владимир Зеленский 71,8% овоз тўплайди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

New Image Marketing Group сўровлари натижаларига кўра, Пётр Порошенко  умуммий ҳисобда 28% овоз тўплаши мумкин.

NIMG хабарига кўра Украина Жанубида Зеленский учун 73,4 % Порошенко учун – 26,6 % овозлар тўпланган. Украина Шарқида эса - 88,8 % ва 11,2 %, Ғарбида — 55,6 % ва 44,4 % ва марказий қисмида овозлар Зеленский фойдасига - 72,9 % Порошенко фойдасига эса - 27,1 % улушида бўлинган.

Украинада бугун соат 20:00 га қадар ҳар қандай прогнозларни чоп этиш таъқиқлангани сабабли у ерда NIMG ушбу натижаларни ҳозирча расман эълон қилмаган, лекин маълумотлар бошқа давлатлар ҳудудларида тарқатиш учун тақдим этилган.

Президентские выборы на Украине - Sputnik Ўзбекистон
Украина президенти сайловида актёр Зеленский етакчилик қилмоқда

Хабарда айтилишига кўра, сўровда 500 сайлов участкасидан 16 минг киши иштирок этган. Сўровнинг хатолик эҳтимоли 1,7 %ни ташкил қилади.

Украина сайлов комиссияси хабарига кўра, иккинчи тур сайловларда аҳоли фаолроқ иштирок этмоқда. Соат 15:00 ҳолатига 45 % аҳоли овоз беришга улгурган. 

Эслатиб ўтамиз, Украина президент сайловининг биринчи босқичида Зеленский во Порошенко ғолиб чиққан эди, лекин улардан ҳеч бири 50%дан ортиқ овоз тўплай олмаган эди. Шу сабаб бугун сайловнинг иккинчи тури бўлиб ўтмоқда. Унда ғолиб чиқиш учун номзодлардан бири 50% ва яна 1 дона овоз тўпласа етарли. 

Айтиш жоизки, биринчи турда ҳам Зеленский Порошенкодан икки баравар кўпроқ овоз тўплаган эди - 30 % ва Порошенко - 15 %.

 

Янгиликлар лентаси
0