Жамият

Ўзбекистонда аҳоли умумий даромади 8 %га ошди – статистика қўмитаси

© SputnikКошелек с деньгами
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда аҳоли умумий даромади, асосан, меҳнат фаолиятидан ва мустақил банд бўлишдан олган даромадлар ҳисобидан ошган.

ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчи чорагида аҳоли умумий даромади миқдори 64,9 триллион сўмни ташкил қилган, Давлат Статистика қўмитаси эълон қилган ҳисоботга кўра.

Иқтисод
Ўзбекистонда даромад солиғининг янги ставкалари тасдиқланди

Бу  ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,6 %га кўп. Аҳоли жон бошига тақсимланганда, ҳар бир кишига умумий даромад  1,948 млн сўмни ташкил қилади.

Вилоятлар бўйича тақсимланганда, энг катта даромад Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Бу ерда аҳоли жон бошига ўртача умумий даромад 4,687 сўмни ташкил қилди.

Иккинчи ўринда Навоий вилояти. Бу ерда умумий ўрта даромад аҳоли жон бошига 2,965 сўмни ташкил қилди.

Учинчи ўринда Бухоро вилояти – 2,208 млн сўм, кейин Тошкент вилояти – 2,134 сўм, Хоразм – 1,933 млн сўм. Қолган вилоятларда аҳоли умумий даромади миқдори 1,4 – 1,7 млн сўм орасида.

Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Инфляция ўсиши биз кутгандан ҳам паст бўлди – Марказий банк

Статистика қўмитаси аҳоли умумий даромадининг таркибини ҳам келтириб ўтган. Унга кўра, даромадларнинг катта қисми 66 % - меҳнат фаолиятидан олинган, 26 % – пул ўтказмаларидан иборат.

Қолган 5,3 % - мол-мулкдан олинган даромадлар ва 2,6 % - шахсий истемол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромад.

Статистка қўмитас хабарида айтилишига кўра, ўтган йил давомида аҳоли меҳнат фаолиятидан олаётган даромадлар миқдори 123 %га, мустақил банд бўлишдан олган даромадлар сони 118 %га  ўсган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала