Ўзбекистонлик Халқаро Қуръон мусобақасида фахрли тўртинчи ўринни эгаллади

© RIA Novosti . Владимир ПесняФестиваль Корана в Москве
Фестиваль Корана в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ғолибларга эсдалик совғалари Малайзия қироли Абдулла Султон Аҳмад Шоҳ томонидан топширилган.

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик Убайдулло Исоқов Малайзиядаги Халқаро Қуръон мусобақасида тўртинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ленты паломников на дереве возле буддийской Всеблагой Ступы Великого Просветления на острове Огой - Sputnik Ўзбекистон
"Улкан гуноҳ": Ўзбекистонда мусулмонларга дарахтдан бола сўраш ширк экани эслатилди

15-20 апрель кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда дунёнинг 71 мамлакатидан 107 нафар ҳофизлар иштирок этган 61-Халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилди.

“Ўзбекистон номидан иштирок этган Убайдулло Исоқов Қуръонни ёддан ўқиш бўйича тўртинчи ўринни эгаллади. Муфаззала Сайдалиева эса Қуръон ўқиш бўйича еттинчи ўринни эгаллаган”, - дейилади хабарда.

Ғолибларга эсдалик совғалари Малайзия қироли Абдулла Султон Аҳмад Шоҳ томонидан топширилган.

Мазкур мусобақа 1961 йил Малайзия бош вазири Тунку Абдул Раҳман томонидан ташкил этилган ва ҳар йили Малайзия ҳукумати патронажи остида ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0