Сиёсат

Мирзиёев Токаевга қўнғироқ қилди: давлат раҳбарлари нималар ҳақида суҳбатлашди

© Пресс-служба президента КазахстанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, Мирзиёев Қозоғистон раҳбарини жорий йил 9 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган навбатдан ташқари Қозоғистон президенти сайловига номзод этиб илгари сурилгани билан қутлаган ҳамда ушбу муҳим сиёсий тадбирнинг ўтказилишида муваффақият тилаган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?

Шунингдек, давлат раҳбарлари Қозоғистон президенти касим-Жомарт Токаевнинг жорий йил 14-15 апрель кунлари Ўзбекистонга амалга оширган илк давлат ташрифи натижаларини юксак баҳоладилар.

Эришилган келишувларни ҳамда саноат, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни изчил амалга ошириш, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм йўналишларида фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани алоҳида қайд этилган.

Қозоғистон президенти табрик ва самимий тилаклар учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурсултон Назарбоев Касим-Жомарт Токаевни Nur Otan партиясидан Қозоғистон президентлигига номзод сифатида илгари суришни таклиф қилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Қозоғистонда жорий йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0