Дунёда

Порошенко судга берилди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишПетр Порошенко
Петр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Даъвогар президентни ҳаракатсизликда айблаб, моддий зарарни ундириб беришни талаб қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Киев шаҳар маъмурий округ суди судьяси Украина президенти Пётр Порошенкога қарши даъво аризаси киритди. Бу ҳақда РИА Новости суд матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Президент Украины Петр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Украина телеканали Порошенкони судга беради

Исм-шарифи ошкор этилмаган даъвогар судьянинг маълум қилишича, давлат раҳбари судьяни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги фармонни чиқармаган. Шундай қилиб Порошенко “Судьяларни лавозимга тайинлаш ва судьялар мақоми тўғрисида”ги қонунни бузган. Даъвогар президентни ҳаракатсизликда айблаб, моддий зарарни ундириб беришни талаб қилмоқда.

Хабарда даъво аризаси Олий суднинг кассация маъмурий судида кўриб чиқилиши айтилган.

21 апрель, якшанба куни Украинада президент сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. 99 фоиз овозлар ҳисоб-китоби натижасига кўра 73 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган Владимир Зеленский президентлик пойгасида етакчилик қилди. Амалдаги президент Пётр Порошенкони 25 фоизга яқин сайловчилар қўллаб-қувватлаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала